Ушбу мақолада Дар аш-Шарианинг муробаҳа битимининг тугатилиши масаласи юзасидан фатвоси келтирилади. “Dar Al Sharia” – 2007 йилда Дубай ислом банки ташаббуси билан тузилган, шариат уламолари, ислом ҳуқуқи ва молияси бўйича мутахассислардан иборат, ислом молияси ва банкчилиги масалалари билан шуғулланувчи компания.
Савол:
Ислом банки қизиқ ҳолатга дуч келди. Мижоз аввалроқ банкдан машина сотиб олишни молиялаштиришни сўраб мурожаат қилган. Банк дилеридан машинани сотиб олиб, мижозга муробаҳа усулида мудатли тўлов шарти билан сотди.
Олти ойдан сўнг, машина кафолат муддати амалда бўлган вақтда мижоз машинада техник носозлик аниқланди. Зарур эҳтиёт қисм машина дилери ва ишлаб чиқарувчисида мавжуд бўлмаганлиги сабабли, носозликни бартараф қилим имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Мижознинг илтимоси билан банк ушбу муаммо бўйича дилерга мурожаат қилди. Дилер машинани қайтриб олишга ва тўланган пулни тўлиқ қайтаришга розилик билдирди.
Машина юқорида кўрсатилган шартлар билан, яъни муробаҳа орқали муддатли тўлов асосида сотилганини инобатга олган ҳолда банкнинг шариат кенгашидан қўйидаги масалаларда шариат кўрсатмаси талаб этилади:
1. Машинани созлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда муробаҳа шартномаси қандай бекор қилинади?
2. Машина сотилгандан бери мижоз амалга оширган олти ойлик тўловлари бўйича банк фойдаси ҳисобланадими?
Жавоб:
Шариат кенгаши камдан-кам учрайдиган ушбу ҳолатда қуйидагича кўрсатма беради.
Банк машина сотиб олиб, муробаҳа усулида муайян нархга (яъни, таннарх ва устама кўринишидаги фойда билан) мижозга ушбу машинани сотса ва машинанинг кафолат муддати давомида (дилер томонидан банкка берилган кафолат мижозга татбиқ қилинади) машинада бирор носозлик аниқланса, мижоз машинани банкка қайтариш, машинанинг ўша кунгача тўлаганган пулини қайтариб олиш ва муробаҳа шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Шариат томонидан бундай кўрсатма берилишининг сабаби банк дилердан машинани сотиб олаётган вақтда тузатиб бўлмас носозлик аниқланса машинани дилерга қайтариш ва тўланган пулни тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқи берилганидир.
Ушбу амалиёт натижасида кўрилган зарар банкнинг зарари бўлиши лозим, чунки банк муробаҳа шартномасини имзолаб, фойда кўришни ният қилган ва банкдан шариатнинг “фойда олиш учун зарар кўриш хатарини ҳам зиммасига олиш лозим” тамойилига амал қилиши талаб этилади. Шунингдек, банк ва мижоз ўртасида тузилган муробаҳа шартномаси бекор қилиниши ва мижоздан ҳеч қандай миқдорда фойда олинмаслиги лозим.
Эслатма: Ушбу фатво ислом молияси ташкилотлари дуч келадиган баъзи амалий жиҳатларни тушунтириб бериш мақсадидагина тақдим қилинган. Бу ерда баён этилган фатво Дар аш-Шариа томонидан уларнинг мижоз ташкилотлари учун қабул қилинган ва улар ўз фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоларни акс эттиради.
Манба: https://daralsharia.ae/