Бугунга кунга келиб, жаҳон ҳалол бозорининг ҳажми 7 триллион доллардан ошди ва келгуси беш йил ичида молия, озиқ-овқат, туризм, тўқимачилик, косметика, тиббиёт ва кимё саноатлари каби кўплаб соҳаларни қамраб олган ушбу соҳа ҳажми 10 триллион долларга етиши кутилмоқда.
Соҳа ривожи
Жаҳон ҳалол молия бозори сўнгги беш йил (2017-2022) ичида икки баробардан кўпроққа ошди. Бутунжаҳон ҳалол саммити кенгаши раиси Юнус Этенинг сўзларига кўра, ҳалол молия маҳсулотларининг устунларидан бири бу гигиеник маҳсулотлар ишлаб чиқариш саноатидир, COVID-19 бозорнинг тез суръатда кенгайишига таъсир кўрсатди, сабаби одамларнинг соғлиққа ва гигиеник маҳсулотларнинг кундалик ҳаётдаги ўрнига муносабатлари ўзгарди ва қизиқишлари ортди. Бу озодалик, поклик ва ҳалол ҳаёт тарзи ҳақида хабардорликни ва хушёрликни оширди ва натижада бу бозор тез ўса бошлади.
Ҳалол иқтисодиётнинг ўсиши шу суръатда давом этса, тез орада жаҳон бозорига таъсир қилишни бошлайди.
Соҳага оид баъзи тафсилотлар:
- Ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати 2 триллион долларга, ҳалол туризм 400 миллиард долларга, ҳалол косметика саноати 200 миллиард долларга, текстил саноати ҳажми эса 240 миллиард АҚШ долларига етди.
- Туркия охирги беш йил ичида ҳалол бозордаги улушини 3 баробарга оширди (ҳозирда 150 миллиард долларни ташкил қилмоқда).
Манба: https://islamicmarkets.com вебсаҳифаси