Ислом молияси соҳасининг салоҳияти қуйидаги бешта тармоқ фаолияти орқали баҳоланади:
1. Ислом банклари
2. Такафул (исломий суғурта)
3. Бошқа (турли) ислом молия муассасалари (инвестиция компаниялари, микромолия муассасалари ва ҳ.к.з.)
4. Сукук (исломий қимматбаҳо коғозлар)
5. Ислом жамғармалари.
Манба: https://ceif.iba.edu.pk/pdf/Reuters-Islamic-finance-development-report2018.pdf
Кўриб турганимиздек, амалга оширилган амалиётлар кўлами ва имкониятлари жиҳатидан ислом молия муассасалари (банклар, такафул ва микромолия) бу соҳанинг асосини ташкил қилади (1-3). Шу билан бирга сукук ва ислом жамғармалари молия бозоридаги муҳим сармоя воситаларидан ҳисобланади (4-5).
2017 йил натижаларига кўра, ислом молияси бўйича статистик маълумотлар 56 мамлакатни қамраб олган. Ушбу маълумотларга кўра Эрон, Саудия Арабистони ва Малайзия ислом молия тизимининг энг йирик бозорлари деган мавқени ушлаб туришибди. Бу мамлакатлар улуши умумий бозорнинг 65 фоизини (1,6 трлн. АҚШ доллари) ташкил қилади.
Ислом молиясининг умумий активлари Саудия Арабистонида 8% га ва Малайзияда 16% га ўсган. Саудия Арабистонидаги бу ўсиш асосан ички ва ташки бозорларда сукук чиқариш билан боғлик. Шу билан бир пайтда, Эрон активларинг пасайиши кузатилди. Бунинг сабаби эса Эрон миллий валютасининг долларга нисбатан қадрсизланиши бўлди. Ваҳоланки, бу мамлакат томонидан такдим этилган ҳисоботларга кўра ислом молия муассасалари активларининг миллий валютадаги ҳажми 13 фоизга ошган.
2017 йил 56 мамлакат ичида ислом молияси активларининг энг тез ўсиш суръатлари Кипр, Нигерия ва Австралияда кузатилган.