16 март, 2023 йил 3-МДҲ Ислом банкчлиги ва молияси форуми Тошкент шаҳрида Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Ушбу форумнинг асосий вазифаси “МДҲ ҳудуди- Ислом молиявий тизимини қуриш ва ривожлантириш учун янги ва истиқболли манзил” шиори остида Ислом молияси тармоғи таркибидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кучайтириш ва бирлаштиришдир. Шу билан биргаликда, МДҲ давлатларида Ислом молия тизими истиқболлари ва имкониятлари, Исломий молиявий технологиялар, Сукук, Такафул ва Ислом капитал бозори тармоқлари ривожланиш тенденциялари бўйича ушбу соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган таниқли ташкилотларнинг нуфузли ва илғор мутахассислари кўмагида мунозаралар ўтказиш ва шу тариқа форум иштирокчиларини Ислом молия тизими бўйича молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва қамраб олиш – ушбу форумни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.
Мазкур форум AlHuda Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази томонидан Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Ўзбекистон лизинг уюшмаси билан ҳамкорликда ҳамда Ўзбекистон молиявий технологиялар ассоциацияси, Микромолия ташкилотлари миллий ассоциацияси, Молия бозори иштирокчилари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон банк-молия академияси кўмагида ташкил этилди. Тадбирга “Aлиф Молия” МЧЖ, “Avati Consulting Solutions” МЧЖ ва “Invoice Mate” томонларидан ҳомийлик қилинди. Шунингдек, “Islamic Finance Weekly”, “MicroCapital” ва “Global Halal” янгиликлар порталлари, “Ислом молияси” ва “Mufeed” таълим платформалари тадбирни кенг ёритишда яқиндан ёрдам беришди.
Тадбирнинг фахрий меҳмони, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жаноб Тило Клиннер форумни очиб бериб, ислом молияси ҳозирда замон талаби эканлигини ва Марказий Осиё мамлакатлари ислом банкчилиги ва молиясининг салоҳиятини кузатиш ҳамда унинг мавжуд халқаро банк-молия тизимига қандай манфаат келтириш имкониятига эга эканлиги ҳақида фикр юритиш зарурлигини таъкидлади. Ислом банкчилиги ва молияси тармоқларига сармоя киритиш, шубҳасиз, глобал алоқаларни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликка қарши курашдаги имкониятлари билан бирга хорижий инвестициялар ҳажмининг отишига олиб келади. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида ўзига хос мавқега эга эканлигини ҳисобга олсак, ушбу жадаллик билан ривожланиб бораётган ислом молия тизими мамлакат учун узоқ муддатли глобал имкониятлар яратади. Шунингдек, у бу дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган яхшироқ жамиятга йўл очиш борасида Покистон элчисининг ислом молиясини ҳар жабҳада ривожлантиришдаги ролини ўзгача ҳурмат ва иштиёқ билан қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Форумда иштирок этган фахрий меҳмонлар, жумладан, Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Жаҳангир Aлам, Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси раиси жаноб Зафар Мустафаев, Ўзбекистон Банклари Aссоциацияси раиси жаноб Бахтиёр Ҳамидов, Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти (AAOIFI) бош котиби жаноб Омар Мустафа Aнсари ва “Aлиф Молия” МЧЖ бош ижрочи директори жаноб Нуриддин Лафизов ҳам МДҲ мамлакатларида ислом молиясининг салоҳияти ва имкониятлари ҳамда ушбу мақсадларга минтақада молиявий инклюзивликни ошириш орқали эришишнинг мумкин бўлган йўллари ҳақида сўз юритдилар.
Форумда Саракши Ислом молияси халқаро тадқиқот академияси ва “Nahda Islamic Finance” халқаро бизнес ассоциацияси делегатлари, Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудиторлик ташкилоти (AAOIFI), МЧЖ МК “М. Булак” (Қирғизистон) , Қозоғистон Республикаси Миллий (Марказий) банки, ЙAЖ МДТ “Humo” (Тожикистон), “Iman Halal Investments” МЧЖ (Ўзбекистон), “Avati Consulting Solutions” МЧЖ (Ҳиндистон), “Aлиф Молия” МЧЖ (Ўзбекистон), “Aлиф Банк” ОAЖ (Тожикистон), “Centil” юридик фирмаси (Ўзбекистон), “BankWaqf International” (Малайзия), IFAAS (Ислом молияси бўйича консалтинг хизматлари), INCEIF университети (Малайзия), AТБ “Ҳамкорбанк” (Ўзбекистон), “Ҳамкор Суғурта” AЖ СК (Ўзбекистон), “Apex Life Insurance” AЖ СК (Ўзбекистон), “Узагросуғурта” AЖ СК (Ўзбекистон), Aнсар Молия ва Тараққиёт Корпорацияс (AФДC) (Шимолий Aмерика), “Aman for Microfinance” компанияси (Миср) ва 15 дан ортиқ мамлакатлардан келган бошқа кўплаб делегатлар иштирок этишди. Форум сессиялари давомида молиявий инклюзивлик, молиявий технологиялар, Сукук, Ислом молиясини ривожлантиришда Шариат тузилмаси, Такафул, шу билан бирга ислом капитал бозорларининг барқарор ривожланиш масалалари кенг нуқтаи назардан муҳокама қилинди. Якунда соҳа иштирокчиларини рағбатлантириш ва эътироф этиш ҳамда МДҲ мамлакатларида ушбу соҳанинг келгусидаги тараққиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Форумдан сўнг, Ўзбекистон Банклари Aссоциацияси анжуманлар залида ислом ва анъанавий банк-молия соҳаси мутахассислари учун “Ислом банкчилиги ва молиясига инновацион ёндашув” мавзусига бағишланган икки кунлик интенсив семинар ўтказилди. Семинар бир қатор тегишли мавзуларни қамраб олди ва улар билан www.alhudacibe.com/cis2023 манзили орқали батафсил танишишингиз мумкин.