ШАРЪИЙ МЕЪЁР № 12
ШИРКАТ (МУШОРАКА) ВА ЗАМОНАВИЙ ШИРКАТЛАР
Меъёрнинг матни
4. Иккинчи бўлим: Замонавий ширкатлар
4/2 Шарика ат-тадамун – Тўлиқ жавобгарлик асосидаги (солидар) шериклик
4/2/1 Тўлиқ жавобгарлик асосидаги шерикликнинг таърифи:
4/2/1/1 Тўлиқ жавобгарлик асосидаги шериклик — шахсий шериклик турига мансуб ширкат бўлиб, бундай шериклик расман рўйхатдан ўтказилиб, алоҳида (махсус) ном – фирма номи билан очиқ эълон қилиниши шарт.
4/2/1/2 Тўлиқ жавобгарлик асосидагишериклик юридик шахс бўлиб, шерикларнинг жавобгарлигидан мустақил бўлган молиявий жавобгарликка эга. Шунга қарамай, агар жамият ўз мажбуриятларини ўз мол-мулки ҳисобидан бажара олмаса, шериклар жамиятнинг қарзларига шахсий мол-мулклари билан жавобгар бўладилар.
4/2/1/3 Тўлиқ жавобгарлик асосидагишериклар жамиятнинг бухгалтерия ёзувларига қўшимча равишда, жамият доирасидан ташқаридаги ўз фаолиятлари учун ҳам алоҳида ҳисоб-китобларини юритишлари лозим.
4/2/2 Тўлиқ жавобгарлик асосидаги (солидар) шерикликка тегишли шаръиат қоидалари:
4/2/2/1 Тўлиқ жавобгарлик асосидаги шерикликнинг кредитори ўз хоҳишига кўра исталган шерикдан унинг (яъни кредиторнинг) олдидаги мажбуриятни тўлиқ ёки қисман бажаришини талаб қилишга ҳақли. Кредиторнинг талаб қилиш ҳуқуқи биринчи навбатда жамиятдан талаб қилиш мажбурияти билан чекланмайди.
4/2/2/2 Солидар шериклик шартномаси мажбурий кучга эга эмас, шунинг учун шерик қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда жамиятдан чиқиш ҳуқуқига эга:
а) шериклар жамиятнинг амал қилиш муддатини белгилаш бўйича келишув қилмаган бўлиши керак, акс ҳолда унга риоя қилишлари лозим;
б) шерик жамиятдан чиқиш нияти ҳақида бошқа шерикларни хабардор қилиши керак;
в) жамиятдан чиқиш бошқа шерикларга зарар етказмаслиги керак.
4/2/2/3 Шерик ўз улушини тўлиқ равишда бошқа шахсга ўтказиш орқали жамиятдан чиқиб кетиш ҳуқуқига, барча шерикларнинг розилиги билангина эга бўлади.
(давоми бор)
Таржимон:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси