2/6 Валюталар савдосида қабз масаласи
2/6/1 Агар маълум қийматдаги валюта маблағларини сотиш (айирбошлаш) бўйича битим тузиладиган бўлса, икки томон ўзаро ажралгунларига қадар барча тўловлар амалга оширилган ва айирбошланаётган валюталар қабз қилинган бўлиши шарт.
2/6/2 Валюталар савдоси битими жоиз бўлиши учун икки айирбошланаётган валюталардан бирини бир томон тўлиқ олиб, иккинчи томон тўлиқ олмаслиги ёки қисман олиши етарли бўлмайди. Агар бир томон валютани қисман қабз қиладиган бўлса, битим ўша қабз қилиб олинган қисм учунгина дуруст бўлади, қолган қисми учун битим дуруст бўлмайди.
2/6/3 Қабз ҳақиқий ёки ҳукмий бўлиши мумкин. Активларни қабз қилиш шакли уларнинг табиати ва урфга қараб фарқланади.
2/6/4 Ҳақиқий қабз қўлма-қўл олди-берди қилиш орқали амалга оширилади.
2/6/5 Ҳукмий қабз активларни (сотувчи томондан олувчи томонга) тасарруф этиш имкони билан бирга топшириш орқали амалга оширилади, гарчи ҳақиқий қўлма-қўл қабз бўлмаса ҳам. Шариат ва урфда ҳукмий қабзнинг қабул қилинган кўринишлари қуйидагилардир:
2/6/5/1 Мижознинг ҳисобрақамидаги пул маблағи бўйича қуйидаги ҳолларда банк ўтказмаси амалга оширилса:
- Пул маблағи мижознинг ҳисобрақамига тўғридан-тўғри нақд кўринишда қўйилса ёки банк ўтказмаси орқали ўтказилса;
- Мижоз ва муассаса ўртасида спот валюта айирбошлаш шартномаси тузилса ва мижоз ҳисобрақамидаги мавжуд валюта эвазига бошқа валюта сотиб олса;
- Муассаса мижознинг буйруғи асосида унинг ҳисобидан бир валютада пул маблағини ечиб, бошқа валютада шу муассасанинг ўзидаги ҳисобрақамга ёки бошқа муассасадаги ҳисобрақамларга мижоз ёки бошқа томон фойдаси учун ўтказса. Бундай амалиётда муассаса валюта айирбошлаш бўйича Шаръий қоидаларига амал қилиши шарт.
Пул ўтказмасининг (мижоз пул маблағларини феълан қабул қилиш имконига эга бўлган кўринишда) одатдаги бозор амалиётида қабул қилинган муддат доирасида кечиктирилиши мумкин. Бироқ, ушбу кечикиш даврида мижоз валютадан фойдаланиши мумкин эмас; фақат маблағларни жисмонан олиш имконияти пайдо бўлгач, ундан фойдаланиш мумкин бўлади.
2/6/5/2 Tўлов чек билан амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда сотувчи чекни қабул қилиши валютага нисбатан ҳуқуқий (конструктив) эгаликни англатади, фақат бунинг учун чекда ёзилган валюта миқдори чек эгаси ҳисобрақамида мавжуд бўлиши ва муассаса бу маблағларни чек бўйича тўлов қилиш учун банд қилиб қўйган бўлиши керак.
2/6/5/3 Сотувчи кредит карта эгаси (харидор) томонидан имзоланган тўлов паттаси (квитанция)ни қабул қилиб олиши валютага нисбатан эгаликни англатади, фақат картани чиқарувчи муассаса пул маблағларини картани қабул қилувчи томонга кечиктирмасдан (яъни дарҳол) тўлай олиши шарт.
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси