Американинг Мoody’s молиявий тадқиқотлар билан шуғулланувчи агентлиги маълумотига кўра Ислом банк тармоғи охирги ўн йилда йилига 24% дан ўсиш суръатларини кўрсатди ва кейинги беш йил ичида 25% га ўсиши кутилмоқда.
Покистон банк тармоғининг бундай юқори ўсиш кўрсатгичларига эришишини мамлакатнинг аксарият қисмини ташкил қилувчи мусулмон аҳолиси сони, анъанавий молиявий муассасалар томонидан аҳолининг қамрови юқори эмаслиги ҳамда ўнғай қонунчилик меъёрларининг мавжудлиги билан изоҳлайди Мoody’s агентлиги.
2011 йилда ислом банклари активлари бутун банк активларининг 8% ни ташкил этган, аммо сўнгги йилларда ўртача ҳисобда йилига 24% га ўсган ва Покистон умумий банк активларини 19% ни ташкил қилган. Бу Покистон миллий валютаси – рупийда 5,577 миллиард ($31,2 миллиард)га тенг. Мoody’s таxминига кўра кейинги беш йил ичида Ислом банк тармоғи йилига 25% ўсишга эришиб умумий банк тармоғининг 30% ни эгаллайди.
Бугунги кунда Покистонда 22та ислом банк-молия муассасаси фаолият юритади, шундан бештаси тўлиқ ислом банки ва ўн етти нафари анъанавий банкларнинг ислом дарчаларидир. 2021 йилнинг декабр ҳолатига кўра мамлакатнинг 3,956 банк бўлимларида 1,442 та ислом дарчаси фаолият кўрсатган бўлса, ўтган йилнинг охирига келиб уларнинг сони яна 500 тага кўпайган. Мoody’s таҳлилига кўра кейинги беш йил ичида йилига яна шунча миқдордан ислом дарчалари ташкил қилиниши кутилмоқда.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу йўналиш ривожланишининг асосий омили – 95 фоизи мусулмон бўлган 210 миллионлик аҳолидир. 2014 йилдаги Покистон Миллий Банки (марказий банк вазифасини бажаради) тадқиқотига кўра, хусусий тармоқ ва бизнес тарафидан шариатга мувофиқ банк маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талаб жуда юқори.
Ушбу тармоқни ривожлантириш йўлидаги ташаббуслар мазкур тармоқ ишини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш ҳамда ААOIFI (Ислом молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудит ташкилоти) шариат меъёрларини татбиқ қилишни ўз ичига олади.
Манба: www.salaamgateway.com