Аксарият олимларнинг фикрига кўра, ҳозирги коронавирус билан боғлиқ инқирозни юмшатиш учун закотни муддатидан олдин тўлаш мумкин (баъзи олимлар қўшимча шартлар қўйишган бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аббос (р.а)га закотни олдиндан тўлашга ижозат берганлар (Термизий ривояти). Бунинг ҳикмати ва фойдаси шубҳасиздир; Дунёда вазият ва шароитлар доимий равишда ўзгариб туради, эҳтиёжлар кутилмаганда пайдо бўлади, ёрдам ҳам йилнинг исталган пайтида керак бўлиши мумкин.
Олдиндан тўланган Закот эса фавқулодда вазиятларда Закотдан тушган маблағларни (мухтожларга) тезроқ тарқатиш имконини беради. Закот, иқтисодий рағбатлантирувчи, жуда кучли ижтимоий таъсирга эга молиявий восита бўлиб инсон тараққиёти жамғармаси сифатида катта аҳамиятга эгадир. Закот фавқулодда вазиятларда ва эҳтиёж энг юқори бўлган (зарур) вақтда берилса (қўлланилса), унинг таъсири жуда катта бўлади.
Йилнинг учинчи ёки тўртинчи чорагида закот тўлаши керак бўлган ҳар бир киши, COVID-19 коронавируси тарқалган хозирги фавқулодда ҳолатда ўз закотини олдиндан бериб, дунёни қийинчиликлар таъсиридан тезроқ чиқишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин*. Албатта бунда закот тўловчи, закот тўғри тўланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун закот тўлаш муддати келганда яна бир бор ҳисоб китоб қилиб чиқиши муҳимдир**. Ва ниҳоят муҳим эслатма: Закот билан чекланиш керак эмас – бу бойлигингизни 2,5 фоизи холос!
Муфти Фараз Адам, “Amanah Finance Consultancy” компаниясининг (Буюк Британия) Ижрочи директори
Манба: https://www.linkedin.com/feed/update/urn:li:activity:6650277155861209088/
* бу худди халқимизнинг аксарият қисми закотни тўлаш муддати келмаган бўлса ҳам қўшимча савоб умидида Рамазон ойида тўлаши кабидир;
** бизнинг фикримизча кишилар йиллик закотининг каттароқ қисмини ҳозир, қолган қисмини эса тўлаш вақти келганда яна бир бор ҳисоб-китоб қилиб тўлаши ҳам мумкин.