Умумий маълумот
Ислом молияси, ислом ҳуқуқшунослиги доирасида барча ислом банклари фаолиятини тартибга солувчи асосий соҳадир. Ушбу соҳанинг ўтган ўн йиллик ичидаги ўсиш суръатлари ислом молияси соҳасида билим олиш ва илмий изланиш олиб боришга қизиқишнинг кескин ошишига сабаб бўлди.
Ушбу ахборот-таҳлилий маълумотнома Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Европадаги ислом молияси соҳасида билим беришга ихтисослашган асосий олий таълим муассасалари (ОТМ) бўйича тайёрланган бўлиб, унда ислом молияси бўйича ўқиб бакалавр ва магистр даражалари олиш ёки докторлик (PhD) доирасида илмий изланишлар олиб боришни хоҳловчилар учун бирламчи керакли маълумотлар бор.
Мазкур таҳлил таълим муассасаларига алоқадор бўлган қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олган: мамлакат/шаҳар, ОТМ номи, бир йиллик ўқиш баҳоси ва даража тури.
Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатлари орасида Туркия университетлари Баҳрайн, Саудия Арабистони ёки Иордания университетларига қараганда ислом молияси бўйича бакалавр, магистр ва докторлик даражаларини олиш имкониятлари яхшироқ эканлигини кўрсатиб келишмоқда. Хусусан, Истанбул Университети (ИУ), Истанбул Сабаҳаттин Заим Университети (ИЗУ), ва Сакаря Университетлари (СУ) бу борада жуда машҳур. Аммо Туркия давлати томонидан молиялаштирилувчи ИУ ва СУда таълим олиш, хусусий бўлган ИЗУдан кўра арзонроқ ҳисобланади. Шу билан бирга, ИЗУ қобилиятли халқаро талабаларни жалб этиш учун ислом молияси йўналишида грантлар таклиф этади. ИУ ва СУ да таълим олиш турк тилида бўлса, ИЗУ да инглиз тилида ҳам таълим берилади. Бу чет эллик талабалар учун маъқулроқ бўлиши мумкин, чунки бунда улар турк тилини ўрганиш учун талаб этиладиган бир ўқув йилига тенг вақтни тежаб қолишади. Бундан ташқари, вақф асосида молиялаштирилувчи ИЗУ университети ислом молияси бўйича машҳур олимлар маърузаси ва маҳорат дарсларидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим қилиши, турли сертификатланган дастурлар таклиф қилиши, ҳамда турли халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиши билан машҳурдир.
Қатар ва БАА (Бирлашган Араб Амирлиги)да ислом молияси бўйича таълим берувчи бир нечта ОТМ мавжуд. Масалан, Қатарнинг Hamad Bin Khalifa университети магистратура ва докторантура даражалари таклиф қилувчи энг машҳур университетлардан бири саналанади. БААнинг – Emirates Institute for Banking and Finance Studies (EIBFS) ва Hamdan Bin Mohammed Smart Университетлари ислом молияси бўйича бакалавр, магистр даражаси, ҳамда таълим сертификати таклиф этувчи энг атоқли муассасалардандир. Мазкур ОТМларнинг барчасида таълим инглиз тилида олиб борилади.
Баҳрайн ва Саудия Арабистонида ҳам халқаро миқёсда тан олинган, юқори даражадаги тренинглар ўтказувчи таълим муассасалари мавжуд. Улар қаторига жумладан Ислом молияси бўйича ҳисобчи (ислом бухгалтерияси) сертификати тақдим қилувчи – Certified Islamic Professional Accountant (CIPA), ҳамда Шариат масалалари бўйича маслаҳатчи ва аудитори дастури – Certified Shari’a Adviser and Auditor (CSAA) киради. Ушбу дастур AAOIFI (Ислом банклари ва молия муассасаларида қўлланиладиган шартномалар ва битимлар учун шариат стандартларини ишлаб чиқарувчи ташкилот) томонидан халқаро банк иши, инвестиция, ҳамда ислом суғуртаси (такофул) доирасида таклиф қилинади.
Саудия Арабистонида жойлашган Ислом тараққиёт банки (IsDB)нинг Ислом Тадқиқот ва Тренинг Институти (IRTI) халқаро даражада тан олинган Раҳбар ходимлар учун ислом молияси дастури – Islamic Finance Executive Program (IFEP)га кириш имконини тақдим этади. Ушбу дастур ўқув жараёни доирасида берилган назарий билимлар амалиёт, яъни турли давра суҳбатлари ташкил қилиш, ҳамда ишлаб турган компанияларга ташрифлар орқали мустаҳкамланиши билан жуда аҳамиятлидир, чунки мана шунда назария билан амалиёт мужассамлашади. Ушбу дастурлар ҳам инглиз тилида таклиф қилинади.
Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари орасида Малайзия ислом молияси таълими маркази саналанади. Энг таниқли таълим муассасалари қаторига Халқаро Ислом Молия Таълими Маркази (INCEIF), Малайзия Халқаро Ислом Университети (IIUM) қошидаги Ислом Банк иши ва Молияси Институти (IIiBF), Малайзия Ислом Банк иши ва Молияси Институти (IBFIM), ҳамда Шариат масалалари бўйича Халқаро Тадқиқот Академияси (ISRA) киради. Ушбу муассасаларнинг барчаси Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган. INCEIF ва IIiBF магистр ва докторлик илмий даражаларига эга бўлган мутахассислар, ҳамда бевосита амалий иш тажрибасига эга маърузачилардан таълим олиш имкониятини тақдим этади. IBFIM ва ISRA эса асосан ислом молия тармоғини яхшироқ тушунишга ёрдам берувчи юқори даражадаги ўқув дастурларини таклиф қилади. ISRA ўқув дастурларининг асосий мақсади исломий молия сохаси учун қобилиятли Шариат маслаҳатчиларини тайёрлашдир. Ушбу муассасаларда таълим тили инглиз тили, ISRAда эса шунингдек араб тилини билиш талаб этилади.
Ҳозирги кунда Европа мамлакатлари ичида ислом молияси бўйича энг яхши таълим дастурлари Буюк Британия универститлари томонидан таклиф қилинмоқда. Масалан, Durham университетида бевосита ислом молияси соҳасида катта тажрибага эга маърузачилар ва профессорлардан билим олган ҳолда ислом молияси бўйича магистрлик ва докторлик илмий даражаси олиш имконияти мавжуд. Лондондаги Ислом Банк иши ва Суғуртаси Институти (Institute of Islamic Banking and Insurance (IIBI) ислом молияси бўйича турли онлайн ва масофавий ўқув дастурлари, шунингдек ислом банкчилиги бўйича диплом, ва ҳудди шу йўналишда магистратурадан кейинги босқич дипломи таклиф қилади.
Лондонда жойлашган Chartered Institute of Management Accountants (CIMA) эса ислом молия массасаларида фаолият олиб бориб яхши мавқега эришмоқчи бўлганлар учун ҳар бири 40-соатли онлайн дастур орқали 4 хил курс бўйича ислом молияси соҳасида малакага эга бўлиш имконияти тақдим этади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ушбу ахборот-таҳлилий маълумотномада ислом молияси бўйича ўқиб бакалавр ва магистр даражалари олиш ёки докторлик (PhD) доирасида илмий изланишлар олиб боришни хоҳловчилар учун бирламчи керакли маълумотлар бор, қуйидаги кўрсаткичлар жадвалида ва иловада таълим муассасалари бўйича батафсилроқ маълумот инглиз тилида берилган. Янада кўпроқ маълумот истагида бўлганлар эса ушбу таълим муассасаларининг интернет сайтларига кириб, у ердан ўзларига керакли маълумотларни олишлари мумкин.
Кўрсаткичлар жадвали
Ахборот-таҳлилий маълумотноманинг ушбу қисмида ислом молияси йўналишида таълим берувчи муассасалар рейтинги уларнинг географик жойлашуви бўйича тақдим қилинган. Мазкур кўрсаткичлар жадвалини тузишда қўлланилган мезонлар қуйидагилардир: университет мавқейи, унинг ислом молияси дастури халқаро даражада тан олинганлиги, таълим нархлари, ўқиш давомийлиги ва таълим тили. Кўрсаткичлар жадвалида келтирилган олий таълим муассасалари бўйича маълумотлар мамлакатдаги бошқа шу турдаги ОТМларга таққосланган ҳолда берилган. Кўрсаткичлар жадвалининг асосий вазифаси ўқувчига унинг ўз танлови асосида қарор қабул қилишга ёрдам берадиган манба сифатида хизмат қилишдир.
Жадвалдаги “аҳамият” кўрсаткичини аниқлаш учун ҳар бир мезоннинг муҳимлик даражаси фоизда ўлчанган ва ҳар бир олий таълим муассасасининг “рейтинги” унга рақобатдош ОТМлар билан таққослаган ҳолда чиқарилган, чунки бундай таққослаш, ҳар бир ОТМнинг умумий балини чиқаришга ёрдам беради.
Кўрсаткичлар жадвали
Номи | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
---|---|---|---|
Туркия | |||
Истанбул Университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 9 | 2,7 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 8 | 2,0 |
Нархи | 20% | 9 | 1,8 |
Давомийлиги | 10% | 9 | 0,9 |
Тил | 15% | 6 | 0,9 |
Жами | 8,30 | ||
Истанбул Sabahattin Zaim Университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 9 | 2,25 |
Нархи | 20% | 6 | 1,2 |
Давомийлиги | 10% | 9 | 0,9 |
Тил | 15% | 8 | 1,2 |
Жами | 7,95 | ||
Sakarya университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 7 | 2,1 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 6 | 1,5 |
Нархи | 20% | 8 | 1,6 |
Давомийлиги | 10% | 9 | 0,9 |
Тил | 15% | 6 | 0,9 |
Жами | 7,00 | ||
Баҳрайн | |||
CIPA ва CSAA (AAOIFI) | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 9 | 2,7 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 10 | 2,5 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 8,55 | ||
ADIF by BIBF | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 8 | 2,0 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 7,75 | ||
Саудия Арабистони | |||
IRTI by BIBF | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 9 | 2,7 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 9 | 2,25 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 8,30 | ||
Қатар | |||
HAMAD BIN KHALIFA Университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 8 | 2,0 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 7,75 | ||
Бирлашган Араб Амирликлари | |||
EIBFS | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 7 | 2,1 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 6 | 1,5 |
Нархи | 25% | 6 | 1,5 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 6,7 | ||
HAMDAN BIN MOHAMMED SMART Университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 6 | 1,8 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 6 | 1,5 |
Нархи | 25% | 6 | 1,5 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 6,4 | ||
Малайзия | |||
IiiBF | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 10 | 2,5 |
Нархи | 25% | 8 | 2,0 |
Давомийлиги | 10% | 9 | 0,9 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 8,6 | ||
INCEIF | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 10 | 2,5 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 9 | 0,9 |
Тил | 10% | 8 | 0,8 |
Жами | 8,35 | ||
Буюк Британия | |||
DURHAM Университети | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 10 | 3,0 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 10 | 2,5 |
Нархи | 25% | 6 | 1,5 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 9 | 0,9 |
Жами | 8,70 | ||
CIMA | Аҳамияти | Рейтинги / ўрни (1-10) | Балл |
Мавқеи / Обрўси | 30% | 8 | 2,4 |
Халқаро миқёсда танилганлик даражаси | 25% | 8 | 2,0 |
Нархи | 25% | 7 | 1,75 |
Давомийлиги | 10% | 8 | 0,8 |
Тил | 10% | 9 | 0,9 |
Жами | 7,85 |
Илова
Муаллифлар
Сурайё Шаамирова, Истанбул Университети PhD номзоди ва Ислом молияси лойиҳаси