Кириш
Сўнгги йилларда глобал миқёсда иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларни ҳал этиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан барқарор молиялаштириш воситаларига эҳтиёж ортиб бормоқда. Ушбу жараёнда Ислом молияси, хусусан, “яшил сукук” (Green Sukuk) муҳим молиявий восита сифатида намоён бўлмоқда.
Мазкур тадқиқотда Ислом банклари (аниқроғи таъсисчилари ва раҳбарлари) томонидан яшил сукук чиқариш режалари ва уни шакллантирувчи омиллар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Муаллифлар: Mohammad Ali Ashraf, Mir Rafiul Islam Ratul, Md. Kaium Hossain
Тадқиқот мақсади
Тадқиқотнинг асосий мақсади — Ислом банкларининг яшил сукук орқали барқарор молия тизимини ривожлантиришга қаратилган режа/мақсадларни аниқлаш ҳамда унга таъсир этувчи омилларни ўрганишдан иборат.
Методология
Тадқиқот эмпирик усулда амалга оширилган бўлиб:
- 390 нафар Ислом банки ходимлари иштирок этган маълумотлар сўровнома орқали йиғилган;
- таҳлилда замонавий статистик усул — структуравий тенгламалар модели (SEM) қўлланилган.
Асосий натижалар
Тадқиқот натижалари қуйидагиларни кўрсатган:
- Экологик онг (атроф-муҳит ҳақидаги билим) банк эгалари (таъсичилар ва раҳбарлар)да:
– ҳамдардликни,
– ахлоқий ва диний масъулиятни кучайтиради. - Ахлоқий ва диний мажбуриятлар:
– яшил сукук чиқаришга бўлган мақсадни шакллантиради. - Ижтимоий қўллаб-қувватлаш:
– Банк эгаларининг қарорларига ижобий таъсир кўрсатади. - Яшил технологиялар:
– шахсий (яъни ўзига бўлган) ишончни оширади (инглиз тилида бу “self-efficacy” деб аталади),
– инновацион қарорларни рағбатлантиради. - Шахсий ишонч:
– яшил сукукни амалга ошириш ният-мақсадини мустаҳкамлайди.
Умуман олганда, барча ўрганилган омиллар ижобий ва статистик аҳамиятга эга экани аниқланган.
Яшил сукукнинг аҳамияти:
Яшил сукук қуйидаги йўналишларда муҳим аҳамиятга эга:
- экологик лойиҳаларни молиялаштириш;
- углерод чиқиндиларини камайтириш;
- барқарор ривожланиш мақсадларига (SDG) эришиш;
- Шариат талабларига мувофиқ молиявий фаолият юритиш.
Амалий аҳамият:
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги тавсиялар илгари сурилган:
- банк ходимлари учун экологик таълим дастурларини жорий этиш;
- яшил молиявий маҳсулотларни ривожлантириш;
- Шариатга мувофиқ инвестицияларни рағбатлантириш;
- шаффоф ва самарали ҳуқуқий базани шакллантириш;
- давлат ва молия институтлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш.
Хулоса
Тадқиқот натижаларига кўра, яшил сукук Ислом молиясининг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. У нафақат молиявий самарадорликни таъминлайди, балки экологик барқарорликка ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, Ислом банкларида мазкур воситага нисбатан ижобий қараш мавжуд бўлиб, у асосан:
- диний қадриятлар,
- ахлоқий масъулият,
- инновацион технологиялар
таъсирида шаклланмоқда.
Умумий хулоса: Яшил сукук — барқарор иқтисодий ривожланиш, экологик мувозанат ва Шариат талабларига мувофиқ молиявий тизимни шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Манба: https://www.mdpi.com/1911-8074/19/2/159
@IslomMoliyasi