Британияда мусулмонлар оддий аҳолига нисбатан тўрт баравар кўпроқ эҳсон қиладилар. Бироқ банк чекловлари туфайли, кўплаб хайрия лойиҳалари бу маблағларни қабул қила олмаяпти.
Масжидларда айлантириладиган эҳсон қутилари, WhatsApp гуруҳларида тарқатиладиган хайрия акциялари ва ТВдаги мурожаатлар юзлаб миллион фунт маблағ йиғилишига сабаб бўлади.
Британиялик мусулмонлар ҳар йили йиғадиган тахминан 2 миллиард фунт маблағнинг катта қисми Рамазон ойида тўпланади. Аммо хайрия ташкилотлари айтишича, ушбу маблағларни чет давлатларга юборишда қийинчиликлар бор.
2025-йилда Буюк Британияда жойлашган Muslim Charities Forum (MCF) коалицияси тайёрлаган “debanking” (банк хизматларидан узилиш) ҳақидаги ҳисоботга кўра:
- мусулмон хайрия ташкилотларининг учдан икки қисмидан кўпроғи банк ҳисобини очишда муаммога дуч келган
- 42% ташкилотнинг банк хизматлари бутунлай ёпилган
- умумий хайрия ташкилотларида эса бу кўрсаткич атиги 12%
Кўпчилик ташкилотлар банк муаммолари сабаб гуманитар лойиҳаларга юбориладиган маблағлар кечикаётганини билдирган.
Муаммо сабаби — “derisking” сиёсати (“хатарларни олдини олиш” ёки “хатарсизлаштириш” деб таржима қилсак бўлади).
“Derisking” — банкларнинг пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши қонунларни бузиш хавфидан қочиш учун хатарли деб ҳисобланган мижозлардан воз кечиш сиёсатидир.
Бу масалада қонунчилик талаблари кучайгани сари банклар шунчалик эҳтиёткор бўлиб қолмоқдаки, айримлари можаролар ёки табиий офатлар бўлаётган давлатлар билан ишлашдан тўғридан-тўғри ёки билвосита бош тортмоқда.
MCF бош директори Fadi Itani Судандаги гуманитар инқирозни мисол қилиб, хайрия ташкилотлари бу мамлакатларга пул ўтказишда банкларни кўндира олмаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра:
“Бу тўсиқлар муҳим хайрия фаолиятини издан чиқаради ва ҳаётни сақлаб қолувчи гуманитар ёрдам етказилишини сусайтиради.”
MCF маълумотига кўра:
- айрим ташкилотлар банк ҳисобини очиш учун уч йилгача кутган
- кўпчиликнинг ҳисоблари сабабсиз ва апелляция имкониятисиз ёпилган
- айниқса Фаластин, Сурия ва Покистонга юбориладиган маблағлар бўйича қаттиқ текширувлар ўтказилган.
Рамазон ва закот
Equi таҳлил маркази ҳисоботига кўра, Британияда мусулмонлар ўртача аҳолига нисбатан тўрт баравар кўпроқ эҳсон қилади.
Бу эҳсонларнинг катта қисми Рамазон ойига тўғри келади, чунки мусулмонлар бу даврда эҳсон савоби кўпайишига ишонадилар.
Кўпчилик айнан шу ойда:
закот — ортиқча бойликнинг 2,5% қисмини камбағалларга бериш фарзини адо этади.
Закотнинг бир қисми Британиянинг ўзида сарфланаётган бўлса-да, катта қисми инқирозни бошдан кечираётган ҳудудлардаги муҳтожларга йўналтирилади.
Донорлар ишончига таъсири
Лойиҳалар кечикиши донорларни хавотирга солади.
Зеро, улар одатда:
- фақат ўзлари яхши билган;
- ажратилган маблағлар сарфини бевосита назорат қила оладиган ташкилотлар билан чекланмоқда.
Ҳолат бўйича ечим таклифлари
Muslim Aid молиявий директори Razib Hasan нинг айтишича:
Франция ва Бельгиядаги каби хайрия ташкилотлари учун банк ҳисобига эга бўлишни қонуний ҳуқуқ даражасига олиб чиқиш керак.
Бу:
- бюрократик тўсиқларни камайтиради
- хайрия фаолиятни тезлаштиради
Молиявий назорат идорасининг муаммога муносабати
Буюк Британия молиявий назорат идораси (Financial Conduct Authority – FCA) муаммодан хабардорлигини билдириб:
- банклар хатарларга мутаносиб ёндашиши кераклигини;
- барча хайрия ташкилотларига бир хил чеклов қўлланмаслиги лозимлигини таъкидлади ҳамда бу борада уларга кўрсатмалар берилганини маълум қилди.
@IslomMoliyasi