Исломда рибо тақиқланган. Зеро, рибо асосидаги амалиётлар адолатсиз ҳисобланади. Ислом иқтисодиёти умум жамият манфаатлари учун молиявий адолат ва шаффофликни тарғиб қилади.
Шу сабабли, ислом ипотекаси — анъанавий фоизли ипотека эмас, балки Уй Сотиб Олиш Режаси (Home Purchase Plan, HPP) бўлиб, фоизсиз уй сотиб олиш имконини беради. StrideUp лойиҳасининг HPP маҳсулотлари анъанавий ипотекаларга муқобил саналади. Ушбу лойиҳа ислом молияси тамойилларига мос ва уй-жой сотиб олишни мақсад қилган инсонларга тўғри молиявий қарорлар қабул қилишда йўл-йўриқ кўрсатади.
StrideUp билан шериклик асосида уй сотиб олиш тарзида амалга оширилади: харидор ва StrideUp биргаликда муайян уйни сотиб олади, кейин ойма-ой тўловлар — ижара + бир томон иккинчи томондан унинг улушини босқичма-босқич сотиб олиш (ва шу орқали уз улушини ошириб боради. Бу оддий режа асосидаги амалиёт рибони четлаб ўтиш ва харидорга уйга эгалик бўлиш имконини беради. Асосийси, бу жараён шаффоф ва шариат нуқтаи назаридан тўғри. Ушбу режа нафақат уй сотиб олиш, балки ишончли ва эътиқодингизга мос инвестиция қилиш имконини беради (сиз сотиб олинган уйда яшашингиз шартмас, кейинчалик уни кимгадир сотиб юборишингиз ёки ҳадя қилишингиз ҳам мумкин).

Бу ҳолатда, мижоз 15 % депозит киритади, StrideUp эса қолган 85 % маблағни таъминлайди ва ҳар бир томон ўз ҳиссасига мос равишда мулкка (яъни уйга) шерик бўлади.
Мижоз ойма-ой тўловларни икки қисмга бўлиб беради: биринчиси — уйнинг StrideUp га тегишли қисми учун ижара ҳақи; иккинчиси — StrideUp’нинг мулкдаги улушини босқичма-босқич харид қилиш учун қилинадиган тўлов. Бу жараён келишилган муддат охиригача давом этади, шу кунга келиб мижоз StrideUp’нинг барча улушини сотиб олиб, уйнинг 100 % эгасига айланади. Бу ерда бир нарсани айтиб ўтиш лозим, улуш ортиб борган сари харидорнинг StrideUp га тўлайдиган ижара тўловлари ҳам камайиб боради.
Бу ҳамкорлик асосидаги мулк эгалиги усули, Мушарака мутанақиса (Камайиб борувчи мушорака/шерикчилик) деб аталади ва бу усул ислом молияси олимлари томонидан идеал тузилма сифатида баҳоланади. Шу билан бирга, ислом молияси тамойилларига мос бўлган бошқа уй молиялаштириш тузилма/усуллари ҳам бор. Бу усуллар ҳақида мақоланинг давомида сўз боради.
(Давоми бор)