2/2 Кафил
2/2/1 Қарз берувчи томон қарзни кафилдан ҳам қарздордан ҳам талаб қилишга ҳақли, агар кафил қарзни ёпишни биринчи навбатда қарздордан талаб қилиш шартини қўймаган бўлса.
2/2/2 Қарз тўловини кечиктираётган қарздорга тегишли барча қонун-қоидалар тўловни кечиктираётган кафилга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2/3 Пудратчи
Қурилиш, Истисна ва таъминот шартномаларига жарима (тўлаш) шартини киритиш жоиз. Жарима тўловларини кечиктирган пудратчи ёки таъминотчига нисбатан қарз тўловларини кечиктирувчи қарздорга нисбатан қўлланадиган қоидалар татбиқ этилади. Пудратчига тўланиши керак бўлган пул маблағларидан жарима маблағларини ушлаб қолиш мумкин.
2/4 Қарз тўловини кечиктирганлик учун номоддий жазо турлари
Молия муассасаси қарздорнинг номини қарз мажбуриятларини бажармаган мижозларнинг “қора” рўйхатига киритиш ва бошқа муассасаларга қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ҳақида огоҳлантирувчи хат юбориш ҳуқуқига эга. Бу ҳолат бошқа муассасалар бевосита қарздор ҳақида маълумот сўраганда, ёки компаниялар ўртасида шундай “қора рўйхатлар” алмашилинган пайтда содир бўлиши мумкин.