Ҳақиқий маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, пулнинг ички қиймати йўқ. Унинг қиймати унга бўлган бозор талабидан келиб чиқиб шаклланади.
Демак, пулнинг устига қўйилган фоиз аслида ҳеч нарса яратмайди. Йўқ нарсадан пул қилиш орқали, биз иқтисодиётни негизида актив (бирор қийматга эга бўлган мулк) мавжуд бўлмаган қоғоз парчалари билан тўлдирамиз. Ҳар қандай маҳсулотнинг таклифи унга бўлган талабдан ортиқ бўлса, бу нимага олиб келиши барчамизга маълум, унинг қиймати тушади. Пулнинг “қиймати” тушганда эса, инфляция кучаяди: чўнтагимиздаги пулларнинг қиймати, кечагидан кўра пастроқ бўлади. Ушбу қисқа ва соддалаштирилган тавсиф, фоизнинг макроиқтисодиётга заифлаштирувчи таъсирини аниқ кўрсатиб беради.
Фоиз (яъни рибо) банклар, ҳукуматлар, “тараққиёт” ташкилотлари, катта корпорациялар, турли молия-саноат гуруҳлари ва йирик сармоя эгаларининг манфаатларига хизмат қилганлиги сабабли, унинг йўқолиши даргумон.
Пулга реал маҳсулотга бўлгандек муносабатнинг шаклланганлиги дунёда ўсиб бораётган камбағалликка ҳам (камбағал давлатларда маблағларни соғлиқни сақлаш ёки таълим тизимини ривожлантиришга эмас, балки олинган рибовий қарзларни фоизи билан қоплашга йўналтириш камбағалликни янада кучайтиришга хизмат қилади), бозор ўзгарувчанлигини (волатильность) ошишига ҳам (пул таклифи ва реал активларни яратиш ўртасидаги тафовут кучайиши оқибатида) қисман жавобгардир.
Манба: ISLAMIC FINANCE TODAY журнали