Ислом молиясини таклиф қилувчи муассасалар бу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар ва улар Покистонда уй жойлари қуриш ва кўчмас мулк бозорини ривожлантириш, ислом молиясига мувофиқ молиялаштириш ҳамда анъанавий кредитлар олишни рағбатлантиришга ҳаракат қилаётган ҳукумат ва Покистон Давлат банки томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2021 йил октябрь ойида ҳукумат ислом банклари ва анъанавий банкларга уй-жой қуриш ва сотиб олиш учун истеъмолчиларни жуда паст ставкаларда молиялаштиришда ёрдам бериш мақсадида “Mera Pakistan Mera Ghar” (Менинг Покистоним, менинг уйим) субсидиялаш схемасини ишга туширди. Ушбу схемадан фойдаланиб, қарз олувчилар 10 миллион рупий (57 300 АҚШ доллари)гача олишлари мумкин.
Албатта, бундан кўзланган мақсад мамлакатнинг энг катта ижтимоий-иқтисодий муаммоларидан бири – арзон уй-жой тақчиллигини ҳал этишдан иборат. Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакатда асосан паст ва ўрта даромадли гуруҳлар учун 12 миллион турар-жой етишмайди. Ҳукумат ушбу ижтимоий муаммони ҳал қилиш билан бир қаторда иқтисодий ўсишни оширишга умид қилмоқда, Мамлакат Марказий банки маълумотларига кўра, қурилиш тармоғи ҳозирда ЯИМнинг атиги 2,5% ини ташкил этади.
Кўпгина банкирлар ва кўчмас мулк бўйича мутахассислар ушбу схема мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқ жойларидаги, айниқса ислом молиясига мувофиқ молиялаштиришдан манфаатдор бўлган уй хўжаликлари учун фоизсиз ечимларни кенгайтирди деб ҳисоблашади.
“Биз мижозларнинг ислом молиясига мойиллигини арзон уй-жойларда ёки бошқа лойиҳаларда кўрмоқдамиз, бунда хабардорликни ошириш, қаттиқ тартиб ва назорат ҳамда банкларда ислом молиясига мувофиқ уй-жойларни молиялаштириш маҳсулотлари тўпламини кўпайтиришни таъминлаймиз”, дейди Покистон қурувчилар уюшмаси собиқ раиси, Ҳукуматнинг Уй-жой қурилиши ва ривожлантириш миллий мувофиқлаштириш қўмитасининг амалдаги аъзоси Муҳаммад Ҳасан Бакши.
“Ислом молиясига тамойилларига мувофиқ бўлган ипотека дастурлари жорий этилиши чакана банк фаолиятига бевосита ва ижобий таъсир кўрсатади”, дейди HBL ислом банки бўлими раҳбари Муҳаммад Носир Салим. У шунингдек ҳужжатларни расмийлаштириш ва қарз олувчилар билан алоқа қилиш учун кўпроқ филиаллар кераклигини қўшимча қилди. “Субсидиялаш схемаси банкда ишламайдиган аҳолини ҳисоб очишга ундайди, иш ҳақини ҳисоб рақамига ўтказишни бошлашади ёки ундан бизнес мақсадларида фойдаланишга ёрдам беради“, деб қўшимча қилди Муҳаммад Носир Салим.
Давоми бор
Манба: https://www.salaamgateway.com/story/housing-shortage-may-boost-islamic-borrowing-in-pakistan ▲