Мамлакатда 12 миллионга яқин уй-жойга эҳтиёж мавжуд бўлиб, асосан кам ва ўрта даромадли гуруҳлар учун уй-жойлар талаб этилади, Покистон банклари томонидан 2021-йилда уй-жой ва қурилиш учун 2 миллиард доллар молия маблағлари ажратилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85 фоизга кўп деганидир.
Покистоннинг ислом чакана банкчилик тармоғида, айниқса, ислом молиясига мувофиқ ипотека дастурлари кўпайиши ҳисобига юқори ўсиш суръатлари кутилмоқда, чунки аксарият мижозлар уй сотиб олаётганда ёки қурилиш қилаётганда шариатга мувофиқ молиялаштиришни танлашади (маълумот учун: Покистонда ҳам анъанавий, ҳам ислом банк тизими мавжуд).
Покистон дунёдаги иккинчи энг кўп мусулмон аҳолисига эга мамлакат бўлиб, 227 миллион аҳолисининг ислом молиявий хизматларига бўлган талаби тез ўсиб бормоқда.
Покистондаги энг йирик ислом банки Меезан Банк маҳсулот ишлаб чиқиш ва шариатга риоя қилиш бўлими бошлиғи Аҳмад Али Сиддиқий сўзларига кўра, Покистондаги ислом банклари активлари йиллик ўсиш суръати сўнгги 10 йил ичида ўртача 24 фоизни ташкил этган.
Покистон Давлат банки (SBP, Марказий банк) маълумотларига кўра, 2020 йил охирига келиб, мамлакатда шариатга мос молиявий маҳсулотларни таклиф қилувчи бешта ислом банки ва 17 та анъанавий банк мавжуд бўлиб, уларнинг жами банк активлари ҳажми 4,269 триллион рупий (24,4 миллиард доллар) га тенг бўлган. Ҳисоботда айтилишича, ўша вақтда ислом молиясининг бозор улуши 17 фоизни ташкил этган ва мазкур улуш ортиб бормоқда.
Ислом молияси кўламининг ошиши сабабларидан бири шундаки, Покистонда жуда кам сонли банклар 2020 йил бошида ислом молияси тамойилларига мувофиқ ёки анъанавий ипотека кредитлари таклиф қилган ва фаол равишда бозорга чиқарган, дейди мамлакатнинг энг йирик банки бўлган HBL ислом банки бўлими раҳбари Муҳаммад Носир Салим. Жаҳон банки маълумотларига кўра, банк иши ривожланаётган бозор бўлиб, ўсиш учун кенг имкониятлар мавжуд – 2017 йил ҳолатига кўра покистонликларнинг 70 фоизи банк хизматларидан фойдаланмаган, Покистонликлар ислом ва анъанавий молиялаштириш учун банклардан фойдаланишни истамайдилар, — дейди Салим. Банкдан фойдаланмаслик сабаблари орасида банклардаги юқори тўловлар ва яширин иқтисодиёт ҳам бор. Қарз олувчиларнинг мол-мулкини мусодара қилиш бўйича қонунларнинг қатъий бажарилиши, бутун мамлакат бўйлаб стандартлаштирилган мулк ҳужжатларининг йўқлиги, кўчмас мулк нархининг кўтарилиши ва ерга эгалик қилиш қайдномаларининг бузилиши ҳам Покистонликларни кўчмас мулкка эгалик қилиш учун қарз олишдан қайтарди. Ҳақиқатан ҳам, Халқаро молия корпорациясининг (IFC) 2021 йил ноябрь ойидаги тадқиқотига кўра, ипотека учун олинган пул мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) атиги 0,3 фоизини ташкил этди. IFC маълумотларига кўра, бу Жанубий Осиёдаги ўртача 3,4 фоиздан анча паст.
Давоми бор
Манба: https://www.salaamgateway.com/story/housing-shortage-may-boost-islamic-borrowing-in-pakistan