Марокашда Ислом молияси учун янги босқич
Марокашнинг «муқобил банк-молия маҳсулотлари» билан боғлиқ биринчи тажрибаси ушбу маҳсулотларни омма тарафидан қабул қилиш даражасининг пастлиги нуқтаи назаридан муваффақиятсизликка учради.
Шуни инобатга олган ҳолда, 2012 йилда Марокаш ҳукумати “банклар, суғурта компаниялари, сукуклар, инвестиция фондлари ва активларни бошқариш компаниялари каби молия институтларини ўз ичига олган ислом банки ва молия тизими”ни ташкил этиш билан боғлиқ қонун лойиҳасини таклиф этди. Ушбу қонун лойиҳаси қонуни бир нечта ўзгартиришлар киритилгач, ниҳоят 2015 йил 22 январда 103.12 рақамли қонун лойиҳаси чоп этилди. Ушбу қонун Марокаш банк фаолияти, иштирокчи/ҳамкор банклар сифатида номланган ислом банкларининг фаолиятини ўз ичига олиши, яъни ислом банклари фаолиятини мувофиқлаштириши кўзда тутилган.
Марокашда ислом банклари фаолиятининг самарали бошланиши
2017 йил Марокашда ислом молияси учун жуда муҳим йил ҳисобланади. Дарҳақиқат, икки йиллик кутишдан сўнг, Марокаш банклари ниҳоят иштирокчи банк фаолиятини бошлаш учун рухсатнома берилишига ижобий жавоб олдилар. (Мамлакатда ислом банклари айнан “ислом” сўзи билан эмас, балки “иштирокчи” (participative) номи билан ишлаши мумкин).
Ал-Мағриб банки (Марказий банк) рухсат берганига бир йил тўлмасдан 2018 йилда Марокашда биринчи ислом банки – Umnia Bank иш фаолиятини бошлади. Ҳозирда Марокашда бешта иштирокчи банклар мавжуд, улар: Bank Assafa, Umnia Bank, Al Akhdar Bank, Bank Al Yousr va Bank al Tamweelwa Al Inma.
Мамлакатда, шунингдек, анъанавий банклар қошидаги учта иштирокчи тузилмага (1. Dar Al Amane; 2. Arreda; 3. Najma) Шариатга мувофиқ маҳсулотларни тақдим этиш орқали мижозлар эҳтиёжларини қондириш мақсадида маблағ жалб қилиш ҳуқуқи берилди.
Банклар ва молия дарчаларидан ташқари, Марокашнинг ислом банкчилиги тармоғига ислом суғурта муассасалари ҳам қўшилишни бошлашди.
2022 йилнинг январ ойида мамлакатдаги биринчи Такафул муассасаси – Takafulia Assurance ишга туширилганлиги эълон қилинди. Caisse de Depot et de Gestion (CDG) давлат инвестиция гуруҳининг шўба корхонаси феврал ойида ислом суғурта компаниясини ишга туширишни режалаштираётганини эълон қилди.
Марокаш Марказий банки маълумотларига кўра, мамлакатдаги ислом банкчилиги тармоғи 2019 ва 2020 йиллар оралиғида 75% ўсиш суръатини намоён этди.
Марокашда уй-жой учун исломий молиялаштириш ҳажми 2022-йил январ ойи охирида 16,1 миллиард Марокаш динори (1,6 миллиард доллар)ни ташкил этди, бу 2021-йил январида қайд этилган 11,6 миллиард Марокаш динори (1,1 миллиард доллар)дан 39,6 фоизга кўп.
Ҳозирда мамлакатдаги иштирокчи банкларнинг жами филиаллари сони 166 тага етди.
Умид қилиб қоламизки, Марокашда ислом молия тизими барқарор ривожланишда давом этади ҳамда кун келиб Африка қитъасидаги энг кучли иқтисодиётга айланишида ҳам айнан ислом банкларининг ўрни сезиларли даражада бўлади.
Манба: “The experience of participative banks development in Morocco: acquired lessons and current state“
El Mallouli Amal, Sassi Hassan