The International Islamic Financial Market (IIFM ) — Ислом молиявий хизматлар саноати учун ислом ҳуқуқи талабларига мувофиқ молиявий шартномалар ва маҳсулот намуналарини ишлаб чиқиш ва стандартлаштиришга ихтисослашган халқаро ташкилотдир.
IIFM Баҳрайн қироллигида жойлашган бўлиб, 2002 йилда Баҳрайн Қироллигининг 23-сонли Қарори асосида ташкил этилган. У нейтрал ва нотижорий халқаро исломий инфратузилма муассасаси бўлиб, Ислом тараққиёт банки (IsDB), Баҳрайн, Индонезия, Судан, Малайзия ва Бруней-Доруссалом Марказий банклари сайъ-ҳаракатлари ва ҳамкорлиги натижасида ташкил этилган.
Асосчи ва доимий аъзолардан ташқари, IIFM Директорлар кенгаши таркибига қуйидаги халқаро ва ислом банклар киради: Kuwait Finance House, Dubai Islamic Bank, Saudi National Bank, Bank ABC Islamic, Standard Chartered Saadiq, BNP Paribas, National Bank of Kuwait ва GFH Financial Group.
IIFM шунингдек тартибга солувчи идоралар ва ислом молияси соҳасида фаолият юритувчи халқаро ва минтақавий молия муассасалари томонидан қўллаб-қувватланади.
Vision & Mission – IIFM мақсад ва вазифалари:
Ислом молияси воситаларига асосланган савдо ва капитал ҳаракатлари халқаро миқёсда фаол, яхши тартибга солинган ва самарали ишлайдиган тизимга айланишига ҳисса қўшиш.
Бу мақсадга эришиш учун миллий ва халқаро даражада бозор инфратузилмасини ривожлантириш, янги молиявий маҳсулотлар яратилишини рағбатлантириш ҳамда ахборот алмашинувини яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда шаффоф, ишончли ва аниқ қоидалар ҳамда меъёрларга таяниш, шунингдек ислом молияси воситаларининг анъанавий молия бозорлари билан уйғунлашуви ва кенг қабул қилинишини таъминлаш кўзда тутилади.
Мандат (Mandate)
IIFMнинг асосий вазифаси — ислом молия саноати учун глобал даражада стандартлаштирилган Шариатга мувофиқ намунавий молиявий ҳужжатлар ва тегишли йўриқномалар ишлаб чиқиш.
IIFM қуйидаги хизматларни тақдим этади:
- Амалиётда қўллашга тайёр бўлган, глобал даражада стандартлаштирилган Шариатга мувофиқ молиявий ҳужжатлар ва йўриқномалар нашр этиш (IIFM Шариат кенгаши тасдиғи асосида).
- Соҳадаги манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда муайян мавзулар бўйича концептуал ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва кенг муҳокамалар орқали бозор фикрини шакллантириш.
- Халқаро анжуманлар, семинарлар, брифинглар ва давра суҳбатлари орқали соҳадаги янгиликлар ва IIFM меъёрлари ҳақида билим алмашиш ва хабардорликни ошириш.
- Мутахассислар учун амалий тренинглар орқали IIFM меъёрлари бўйича малака ошириш (capacity building).
- IIFMнинг йиллик асосий ҳисоботи — Сукук ҳисоботи, шунингдек, турли мавзулар бўйича таҳлилий тадқиқотларни (White Paper ва Reference Paper) чоп этиш.
Манба: https://www.iifm.net/