StrideUp томонидан ишлаб чиқилган Home Purchase Plan (HPP) дастури ислом қадриятларга мос келишини, яъни шариатга мувофиқлигини халқаро даражада танилган нуфузли Amanah Advisors консалтинг компанияси тасдиқлаган.
Шу билан бирга, StrideUp нинг молиявий маҳсулотлари Financial Conduct Authority (FCA)* томонидан тартибга солинган. Ушбу назорат мижозларга қўшимча хавфсизлик тақдим этади ва бу анъанавий ипотекани танлаганларга бериладиган ҳимоя билан тенгдир (яъни бу анъанавий хатарларни бошқариш тизими талабларига хам мувофиқ).
Молиявий назорат идораси (Financial Conduct Authority, FCA) — Бу Буюк Британиянинг мустақил молиявий назорат ташкилоти (регулятори).
📌 Ушбу ташкилот ҳақида асосий маълумотлар:
— 2013 йилда Молиявий Хизматлар Идораси (FSA) ўрнига ташкил этилган ташкилот.
— Буюк Британия Парламентига бўйсунади ва ҳукуматдан мустақил равишда фаолият
юритади.
— Молиявий бозорлар, компаниялар ва алоҳида мутахассислар фаолиятини тартибга
солади ва шу орқали шаффофликни ва истеъмолчилар ҳимоясини таъминлайди.
🏦 FCA қуйидагиларни
назорат қилади:
— Банклар
— Суғурта компаниялари
— Инвестиция жамғармалари
— Брокерлар ва молиявий маслаҳатчилар
— Кредит ташкилотлари
🔒 FCA қуйидаги ҳуқуқларга
эга:
— Молиявий компанияларга лицензия бериш ва бекор қилиш.
— Жарималар ва санкциялар қўллаш.
— Компанияларни мижозларга етказилган зарарни қоплашга мажбур қилиш.
Буюк Британияда ислом (Shariah-compliant) ипотека маҳсулотларини таклиф этувчи компаниялар фаолияти ҳам FCA томонидан тасдиқланиши керак, бу эса мижозлар учун қонунийлик ва ишончлиликни кафолатлайди.
Юқоридаги маълумот Буюк Британияда йўлга қўйилган бир ислом молиявий дастури ҳақида маълумот бўлиб, бизнинг мамлакатимизда фаолият юритаётган турли молия ва ипотека ташкилотлари ҳамда назорат идоралари учун қўшимча маълумот бўлиб, бизнинг юртимизда ҳам шу каби дастурларни амалга ошириш мумкинлигини эслатиш мақсадида тайёрланди. Зеро, аҳолисининг бор-йўғи 4 фоизи мусулмон бўлган Буюк Британияда шундай дастурларни амалга ошириш мумкин бўлса, аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган бизнинг давлатда нима учун амалга ошириб бўлмасин!?