ШАРЪИЙ МЕЪЁР №11
ИСТИСНА ВА ПАРАЛЛЕЛ ИСТИСНА
Меъёрнинг матни
3. Истисна мавзуси (предмети) ва унинг кафолатлари
3/3 Кафолатлар:
3/3/1 Муассаса шартнома бажарилишини кафолатлаш мақсадида, бажарувчи (ишлаб чиқарувчи) вазифасида бўлса Урбун (байбоши) талаб қилиши; агар буюртмачи вазифасида бўлса Урбун тўлаши жоиз. Ушбу шартнома бекор қилинмаса, Урбун умумий нархнинг бир қисмига айланади, шартнома бекор қилинадиган бўлса, ишлаб чиқарувчи унга ҳақли бўлади (яъни ўзига олиб қолиши мумкин). Энг афзали — шартнома бекор бўлиши натижасида кўрилган ҳақиқий зарарни қоплаш билан чекланиш.
3/3/2 Истисна шартномасида муассаса, хоҳ бажарувчи (ишлаб чиқарувчи) вазифасида бўлсин, хоҳ буюртмачи-мижоз вазифасида бўлсин, буюртмачи-мижоз ёки бажарувчи-ишлаб чиқарувчи зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқлари адо этилишини таъминлаш учун етарли деб билган кафолат/гаров талаб қилиши мумкин. Шунингдек, агар муассаса буюртмачи вазифасида бўлса, ишлаб чиқарувчи талаб қилган кафолат/гаров тақдим қилиши ҳам жоиздир.
Бундай кафолатлар: гаров (раҳн), кафиллик, ҳақ-ҳуқуқларни ўтказиш (ҳавала ал-ҳақ), жорий ҳисобрақам ёки инвестиция ҳисобрақами бўлиши мумкин ёки ҳисобрақамдаги маблағларни музлатиш (тақиқ қўйиш) кўринишида бўлиши мумкин.
(давоми бор)
Таржимон:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси