ШАРЪИЙ МЕЪЁР №5
КАФОЛАТЛАР
(Мажбуриятлар бажарилишини кафолатлаш)
3. Кафиллик
3/1 Кафилликнинг жоизлиги ва унинг турлари
3/1/1 Мижознинг муассаса олдидаги қарз мажбуриятларини кафолатлаш мақсадида муассаса мижоздан бир ёки бир неча кафил тақдим этишни талаб қилиши жоиз.
3/1/2 Кафиллик 2 турга бўлинади:
– кафиллик берилган томон, яъни қарздорга (араб тилида бундай шахс “макфул анҳу” деб аталади) мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлган кафиллик, бундай кафиллик қарздорнинг илтимоси ёки розилиги асосида амалга оширилади;
– кафиллик берилган томон (яъни қарздор)га кейинчалик мурожаат қилиб ундан кафиллик ҳисобидан ёпилган қарз миқдорини ундириб олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган кафиллик. Зеро, бундай кафиллик қарздорнинг рухсатисиз (у билан келишмасдан туриб) табарруъ асосида, яъни ихтиёрий равишда берилади.
3/1/3 Муассаса кафиллик берилган томонга (кафиллик ҳисобидан ёпилган қарзни ундириб олиш учун) мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган кафиллик тақдим этиш ҳуқуқига эга эмас, лекин муассаса хайрия қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолат бундан мустасно.
3/1/4 Кафилликни бирор муддат билан чегаралаб қўйиш жоиз, шунингдек, кафиллик бериладиган маблағ учун энг юқори чегара (лимит) белгилаб қўйиш ҳам жоиз. Кафилликни бирор шарт билан чеклаш ҳам, бирорта шартга боғлаб қўйиш ҳам жоиз. Бундан ташқари, кафилликнинг ҳуқуқий жиҳатдан кучга киришини келажакдаги сана билан белгилаш, яъни кафилликни келажакка боғлаш ҳам жоиз (масалан, ушбу кафиллик фалон санадан бошлаб кучга киради, деб). Келажак санага боғланган ҳолатда кафил қарз мажбурияти юзага келишидан олдин, қарз берувчи томонни огоҳлантирган ҳолда, берган кафиллигини қайтариб олиши мумкин.
3/1/5 Кафиллик эвазига хизмат ҳақи олиш ёки бериш мутлақо жоиз эмас, кафил фақатгина кафиллик доирасида қилинган ҳақиқий харажатларнигина ундиришга ҳақли. Муассаса мижоз томонидан унга тақдим этилаётган кафилликни мижоз қандай қилиб қўлга киритганлигини аниқлаштиришга мажбур эмас. (6/1/1 ва 6/1/2 бандларга қаралсин).
давоми бор …
Таржимонлар:
Муҳиддин Бектемиров, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Олимжон Иргашев, AAOIFI нинг CSAA сертификати соҳиби
Муҳаррир:
Жаҳонгир Имамназаров
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси