2/5 Умумий қоидалар (ҳукмлар)
2/5/1 Муассаса қарз тўловини кечиктирувчи қарздорнинг ҳолатини ва молиявий фаолиятини барча Шаръий ва қонуний воситалар ёрдамида кузатиб бориш [мониторинг қилиш] ҳуқуқига эга.
2/5/2 Қарз тўловини кечиктирувчи қарздор қарзини тўлаш вақтида қарзга қўшимча устама тўласа, бу устама ёзма, оғзаки ва/ёки турли имо-ишоралар орқали шарт қилинмаганлиги, урфда бўлмаганлиги ёки махфий тил бириктирилиши натижасида ҳосил бўлмаганлиги шарти билан қабул қилинишига монеълик йўқ.
2/5/3 Қарздорлик ҳосил бўладиган битимда, агар қарздор тўловни кечиктирса, муассаса мижознинг муассасадаги ҳар қандай ҳисобрақамларидан, у хоҳ жорий, хоҳ инвестиция ҳисобрақами бўлсин, қарзни ундириш ҳуқуқини муассаса шарт қилиши жоиз. Бу амалиёт ҳисобрақамдаги пуллар қарз валютаси билан бир хил бўлганда, мижознинг розилигисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Агар ҳисобрақамдаги пуллар қарз валютасидан бошқа валютада бўлса, у ҳолда валюта курси ўша пайтдаги бозор курси асосида белгиланиши керак.
2/6 Қарз тўлови кечиктирилганлигини қайд этиш
Қарздор одатий талабномадан кейин белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса ҳамда тўловга қодир эмаслигини исботламаса, қарз тўлови кечиктирилган ҳисобланади.