2/9 Валюталар савдосида икки томонлама ваъдалашув
2/9/1 Валюталар савдосида икки томонлама ваъдалашув, агар томонлар учун унинг бажарилиши мажбурий бўлса, ҳатто бу валюта қадрсизланиши хатарини бартараф этиш учун қўлланаётган амалиёт бўлса ҳам, тақиқланади. Фақат бир томонлама ваъда, унинг бажарилиши мажбурий бўлса ҳам, жоиз ҳисобланади.
2/9/2 Банк амалиётида “Валюталарни параллел сотиб олиш ва сотиш” деб аталувчи молиявий амалиёт, унда шартномани бузувчи қуйидаги сабаблардан бири мавжудлиги туфайли тақиқланган:
- а) (Сотилаётган ва сотиб олинаётган) икки валютани топшириш ва қабул қилиб олиш жараёни амалга оширилмаганлиги, бу эса валютани насияга сотиш бўлиб қолади.
- б) бир валюта алмашинуви шартномасини бошқа бир валюта алмашинуви шартномасига боғлаш (яъни битимни шартли шаклда бўлиши).
- c) Валюта алмашинуви битими доирасидаги томонлар учун мажбурий бўлган икки томонлама ваъдалашув.
2/9/3 Мушорака ёки Музорабада битимларида шериклардан бири валюталар савдосидаги хатарлардан шеригини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши мумкин эмас. Бироқ, учинчи шахс шерикларни бундай хатарлардан ҳимоя қилиш мажбуриятини ихтиёрий равишда ўз зиммасига олиши (яъни кафил бўлиши) мумкин. Лекин, бу кафиллик шерикчилик шартномасида қайд этилиши мумкин эмас.