Ҳайратланмасдан илож йўқки, бундан 2400 йил аввал Аристотель қайд этишича, жисмоний ҳузур-ҳаловатни (роҳатни) ва буюмларга эгалик қилишни ўз ҳаётининг мазмунига айлантирганлар, уларни излашга шунчалик муккасидан кетишадики, натижада эзгу ва хайрли ишларнинг мазмун-моҳиятини унутадилар.
Ҳаёт мазмуни, роҳат ва моддий нарсаларга эгалик қилиш каби масалалар дунё каби кўҳнадир. Аммо Аристотелдек шахс ҳам ҳозирги куннинг (замонавий) одами қанчалик ҳузур-ҳаловат, моддият ва жисмоний лаззат олиш йўлида гедонизм (грекча – роҳат, завқ, лаззат) изидан қувишини тахмин қилмаган бўлса керак.
Яқин орада капитализмнинг ғоявий-дунёқараш асослари тўғрисидаги қизиқарли постимизнинг 1-қисмини тугатамиз. Сиз унда кўр-кўрона эътиқоднинг кўп асрлик зулматидан сўнг “Уйғониш даври нури” нималарга сабабчи бўлганини билиб оласиз. Шунингдек у қай тарзда бутун бошли қитъанинг дунёқарашини Теоцентризмдан ўта Эгоцентризм сари ўзгартиргани, замонавий капитализм фалсафаси бўлмиш – ғараз (наф), индивидуализм, роҳат ва ғам-андуҳлар фалсафаси бахтли ҳаётнинг марказий рамзларига айланганини кўриб чиқамиз. Капитализм ва иқтисодиётнинг бунга қандай алоқаси бор, деган табиий савол туғилиши мумкин. Боғлиқлиги шундаки, айнан мазкур постулатлар (иддао) замонавий “хомо-экономикус”нинг шаклланишига асос бўлган. Унинг ким эканлиги ҳақида эса тез кунларда билиб оласиз (ишА).