“Қарз, бу – миллий хавфсизликка таҳдиддир”
Майкл Муллен,
АҚШнинг Штаб бошликлари адмирали.
“1985 йилларда Нигерия давлати 5 млрд АҚШ доллари микдорида қарз олган эди ва биз 2000 йилга қадар 16 млрд АҚШ долларига якин ушбу қарз юзасидан пул тўладик, аммо бизга ҳали ҳам 28 млрддоллар микдорида қарздор эканимизни айтишди. Бу 28 млрд АҚШ доллар хорижий кредиторларнинг мураккаб фоиз ставкалари ва уларнинг адолатсизлиги туфайли юзага келди. Агар сиз мендан дунёдаги энг ёмон нарса нима эканлигини сўрасангиз, мен айтаман, бу – фоиз ставкасидир”.
Олусегун Обесанжо,
Нигерия президенти
2005 йилга келиб, жаноб Обесанжо бошчилигида Нигерия давлати Ислом Тараққиёт Банкига аъзо бўлди.
“Ислом молияси, умуман олганда, мамлакатларда молиявий баркарорликни таъминлаш потенциалига эга, чунки унинг рискларни таксимлаш хусусияти молиявий қарздорликни камайтиради, молиялаштириш эса аниқ бир активларга богланган ва шу сабабли тўлиқ кафолатланган” – Халқаро Валюта Фонди собиқ раҳбари, Кристин Лагард. Ҳозирги кунда Халқаро Валюта Фонди Ислом молияси соҳасида фаол иштирокчилардан бирига айланмоқда.
“Сўнгги ўн йилликда Ислом молияси бутун дунёда, шу жумладан, мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам ривожланиши молиялаштиришнинг самарали воситаси эканлигини тасдиқлади. Асосий молиявий бозорлар Ислом молияси аллақачон глобал молия тизимига киритилганлиги ва қашшоқликка қарши курашиш ва ҳаёт фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш имкониятига эга эканлигининг ишончли далилларини топишмоқда.
Ислом молияси шерикчиликка, аниқ активларга, ахлоқий, барқарор, экологик ва ижтимой масъулиятга асосланган молия тизимидир. У «риск»ларни мутаносиб тақсимлашда ёрдам беради, молия секторини реал иқтисодиёт билан боғлайди ҳамда молиявий иштирок ва ижтимоий фаровонликни таъминлашга йуналтирилган.”
Жаҳон Банки.
Ҳозирги вақтда Жаҳон Банки ҳам Ислом молияси соҳасида фаол иштирокчилардан бири бўлишга интилмоқда.
“Ислом молиясининг асосий шартлари, унинг пул маблағларини мутаносиб ва адолатли тақсимлаш тарафдори эканлигидан далолат беради. Дунё глобаллашувининг вазифаси, бу – дунёни инсоният учун яхшироқ қилиш, жамиятларнинг барча қатламлари учун тинчлик, тараққиёт ва фаровонликнинг янги халқаро тартибини яратишдан иборатдир. Ислом молияси ушбу масалаларни ҳал қилиб бера олди”
М.Паланиманикам,
Тамил Наду мамлакатининг собиқ вазири.
“Ислом молиясида Мушарака (шерикчилик) асосидаги молиялаштириш ўзига хос бўлиб, «риск»ларни мутаносиб тақсимлаши эътиборлидир. Мудараба (проектни бошқариш) тамойилиги асосланган молиялаштиришда эса даромадни тақсимлаш механизми ҳам ўзига хосдир. Булар анъанавий молияда «риск»ларни қарз олувчи зиммасига ўтказиб юбориш тамойилидан фаркли ўлароқ, адолатли ва ахлокий ёндошган молиялаштириш усулларидир.”
Чарлз,
Уэлс Шаҳзодаси.
“ Лондон аллақачон Ислом дунёсидан ташқаридаги энг йирик Исломий молиялаштириш марказига айланиб бўлган. Бугун бизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз ушбу соҳада яна олдинга интилишдир. Мен Лондонни фақатгина Ғарб дунёсидаги Ислом молияси маркази сифатида эмас, балки Дубай билан ёнма-ён, дунё Исломий молиялаштириш маркази сифатида кўришни хоҳлайман.”
Девид Камерон,
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири
“Ислом молияси глобал иқтисодиётда тобора муҳим аҳамият касб этмокда ва халкаро молия тизимига янада яхширок интерациялашуви тарафдоримиз. Биз энди Ислом молияси хатари ва ролини яхши тушуна бошладик.”
Волфганг Шаубл,
Олмония Молия вазири.
Маълумот учун:
1) Кариб оролларида жойлашган Суринаме давлатида 2018 йилда биринчи Исломий банк ташкил қилинди. Қизиқарли томони шундаки, ушбу мамлакатда истиқомат қиладиган аҳолининг атиги 15% га яқини мусулмон холос ва молия тизими марказий банк томонидан бошқарилиб, унда деярли барча ходим мусулмон булмаган дин вакилларидан иборатдир.
2) Филиппин мамлакати рахбари жаноб Дутертенинг шахсий ташаббуси билан мамлакатда 30 Август 2019 йилда Исломий Банкчилик буйича қонун қабул қилинди. Ушбу мамлакатда мусулмон аҳолининг улуши бор йўғи 5%ни ташкил қилади.
3) Ҳозирда Сингапурда ҳам Ислом молияси тез суръатларда ривожланмоқда. Ушбу мамлакат Осиёда нафақат анъанавий молия маркази, балки Ислом молияси маркази бўлиш учун барча чораларни кўрилмоқда. Ушбу мамлакатда мусулмон аҳолининг улуши 14% ни ташкил қилади.
Юқорида келтирилган фикрлар ва статистик маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, мусулмон аҳолини 95% ини ташкил қилувчи Ўзбекистонда Ислом молиясининг истиқболи жуда юқори ва аҳоли ўртасида Ислом молиясига бўлган талаб жуда юқорилигини ҳамда ушбу тизимни мамлакат иқтисодиёти равнақига бўлган ҳиссаси катта бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ислом молияси тизимини мамлакатда тезроқ тадбиқ этиш, керакли қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва меёрий ҳужжатлар ишлаб чикиш вақти келди, деб ҳисоблайман.
Ислом молияси хатар эмас, Ўзбекистон учун жуда катта ИМКОНИЯТдир…
Музаффар Низомиддинов